Зеленский иккинчи муддатга ўз номзодини қўяди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли Кучлари собиқ бош қўмондони, Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси Валерий Залужний ўз номзодини илгари сурмаслиги шарти билан президентлик учун иккинчи муддатга номзодини қўйишга қарор қилди. Бу ҳақда  манбаларига таяниб, “Telegraf” нашри  хабар берди.

“Зеленскийнинг атрофидагилар “Telegraf”га иккинчи муддат бўйича қарор қабул қилинганини айтди, 52% ишонч даражаси билан у ҳали ҳам ғалаба қозониш имкониятига эга”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, нашр таъкидлашича, Зеленский Залужний ўз номзодини илгари сурмасагина ўз номзодини қўяди. Нашрнинг ёзишича, Залужний ҳатто Зеленский идораси раҳбари Андрей Ермакдан ҳам таклиф олган: агар у ўзини кўрсатмаса ва сайловларда Зеленский тарафидан қатнашса, собиқ бош қўмондон партия рўйхатидан биринчи ўринни ва парламент спикери лавозимини эгаллаши мумкин. “Telegraf” нашрининг ёзишича, Залужний ҳали якуний қарорга келмаган.

Маълумот учун, Зеленскийнинг ваколат муддати 2024 йилнинг 20 май куни тугаган. Украинада 2024 йилги президентлик сайловлари ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик сабаб бекор қилинган. Зеленский ҳозир сайловлар ўтказиш вақти эмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский америкалик подкастер Лекс Фридман билан суҳбатда Украинада президентлик ва парламент сайловлари уруш тугаган йилда ўтказилиши ҳақида айтганди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, уруш даврида ҳам сайлов ўтказиш мумкин, аммо бунинг учун қонунчиликни ва овоз бериш тизимини ўзгартириш керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Валерий Залужний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг