Зеленский Финляндиядан F-18 сўради
Олам
−
23 Август 2023
3059Украина Президенти Владимир Зеленский Финляндия Бош вазири Петтери Орподан Хелсинки замонавий қурол-яроғлари рўйхатидан чиқараётган тўртинчи авлод F-18 (Hornet) қирувчи самолётларини Украина қуролли кучларига топширишни сўради. Бу ҳақда у бугун, 23 август куни Киевда Орпо билан бирга ўтказган қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Бизга бериладиган ҳамма нарсани оламиз. Биз сузувчи ёки учадиган ҳамма нарсадан ўрганишга тайёрмиз. Агар Финляндияга F-18 керак бўлмаса, келинг, биз уни мамнуният билан қабул қиламиз”, деган Зеленский.
Унинг таъкидлашича, F-16 самолётлари мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, устувор бўлиб қолмоқда. Бироқ Украина ҳар қандай турдаги самолётларни олишга тайёр.
Маълумот учун, F-18 1970-йилларда Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқилган. Бу эса баъзи Европа мамлакатларида хизмат кўрсатадиган ташувчига асосланган қирувчи-бомбардимончи самолётдир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 август куни Зеленский Амстердам билан Киевга 42 та F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Дания ҳам Украинага 19 та F-16 қирувчи самолётини топширишга тайёрлигини билдирди. Биринчи олтита самолёт шу йил охиригача етиб келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь