“Ўзбекконцерт”да навбатдан ташқари йиғилиш: “Браво”нинг лицензияси олиниши мумкин
Маданият-санъат
−
26 Февраль 2019
12104Айни вақтда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида “Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти” мавзусида йиғилиш ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган қизиқчилар, сўз усталари ва кулгу жамоалари иштирок этмоқда.
Йиғилишни “Ўзбекконцерт” ДМ директори Одилжон Абдуқаҳҳоров олиб бормоқда.
Охирги вақтлар ижтимоий тармоқлар ва кенг жамоатчилик орасида яна “Браво”, “Миллион”, “Дизайн” каби жамоаларнинг ҳазиллари кўплаб баҳс-мунозара, танқид ва эътирозларга сабаб бўлмоқда. Қолаверса, актриса ва сўз устаси Ҳалима Ибрагимованинг ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар билан ёзишмалари, мулоқоти давомидаги ҳақоратлари акс этган видеолар танқидлар марказида турибди. Йиғилишда сўзга чиққан Одилжон Абдуқаҳҳоров айнан шулар ҳақида гапирмоқда.
Йиғилишда таъкидланишича, айни пайтда эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорларга барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганига қарамасдан, қизиқчилик санъати, аксар сўз усталарида талабчанлик йўқолиб, бачкана, фаҳш хатти-ҳаракатлар, бемаъни ҳақоратомуз сўзлар билан кенг омманинг ғашига тегиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, бугун ўтаётган йиғилишда “Браво” жамоасининг лицензияси тугатилиши тахмин қилинмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь