Запорожье АЭСда ёнғин содир бўлди

Олам

image

Кеча, 11 август куни ҳамон Россия қўшинлари назоратида бўлган Запорожье атом электр станциясининг совитиш минорасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Запорожье вилоятининг босиб олинган қисмига Кремль томонидан тайинланган раҳбар Евгений Балицкий маълум қилди.

“Украина Қуролли кучлари томонидан Энергодар шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида Запорожье АЭС совитиш тизимлари иншоотида ёнғин содир бўлди”, деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.

Унинг аниқлик киритишича, АЭСнинг барча 6 та энергоблоклари ҳамон совуқ тўхташ режимида ва “буғнинг портлаши ёки бошқа оқибатлар хавфи йўқ”, шунингдек, Запорожье АЭС ва Энергодар шаҳри атрофидаги радиациявий фон нормал сақланиб қолган.

Украинанинг Энергоатом расмий канали ҳам минтақада радиация кўрсаткичлари нормал эканлигини тасдиқлади.

Никополь вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Евгений Евтушенконинг айтишича, станциядаги ёнғин “провокация ёки Днепрнинг ўнг қирғоғидаги аҳоли пунктларида ваҳима қўзғашга уриниш”дир. Унга кўра, россиялик ҳарбийлар атом электр станциясининг совитиш минораларидан бирида автомобиль шиналарига ўт қўйган бўлиши мумкин.

“МАГАТЭ экспертлари кечқурун кўплаб портлашлардан сўнг Запорожье АЭС ҳудудининг шимолий қисмидан қуюқ қора тутун чиққанига гувоҳ бўлишди”, дейилади Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ижтимоий тармоғидаги баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

АЭС Запорожье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг