Зангиотадаги мактабда ўқувчилар мажбурий ишлатилди
Жамият
−
18 Декабрь 1857 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги мактабда ўқувчилар жазо сифатида мажбурий ишлатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Н. мурожаат қилиб, таълим муассасасида мактаб директори ҳамда айрим педагоглар томонидан ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш (дарахт оқлаш, ер суғориш, қор кураш каби) ҳолатларига йўл қўйилганини билдирган ва масъулларга чора кўришни сўраган.
Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганилган. Аниқланишича, гўёки тарбиявий жазо чораси деб, ўқувчиларга нисбатан мажбурий меҳнатга йўл қўйилган.
Ушбу қонунбузарлик ҳолати юзасидан мактаб маъмуриятига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) маъмурий жарима жазоси қўлланган.
Хабарда ҳолат айнан қайси мактабда юз бергани ва қанча ўқувчи мажбурий меҳнатга жалб қилинганига аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинганди.
Live
Барчаси