Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 5 март куни Жиззах вилоятидаги Зафаробод туманига Ғайратжон Эшпўлатов янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ушбу масала кўриб чиқилган. Сессияда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқиб, йиғилганларга Зафаробод туман ҳокими лавозимига янги номзодни таништирди.

Вилоят ҳокимининг Ғайратжон Эшпўлатовни Зафаробод тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Маълумот учун, Ғайратжон Эшпўлатов тайинловга қадар Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 март куни Жамолиддин Ҳожиманов Сирдарё вилоятидаги Гулистон шаҳрига, Анваржон Очилов эса Бухоро вилоятидаги Бухоро туманига ҳоким этиб тайинланганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ҳоким Зафаробод тумани Ғайратжон Эшпўлатов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг