Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди

Олам

image

Бугун, 5 март куни Анваржон Зубайдиллоевич Очилов Бухоро туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессияда қатнашган вилоят ҳокими Ботир Зарипов туманнинг олдинги ҳокими Ҳалимжон Сафаровни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. 

“Унинг раҳбарлигида барча соҳаларда ўсиш кузатилди. Аммо кейинги пайтда Ҳалимжон Сафаровнинг соғлиги ёмонлашганлиги зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариш имкониятини чеклаб қўйди. У соғлиғи ёмонлашганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб ариза билан мурожаат қилди”, деган вилоят ҳокими.

Шундан сўнг депутатларга айни вақтга қадар Ромитан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Анваржон Зубайдиллоевич Очиловни Бухоро тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилингани маълум қилинди. Анваржон Зубайдиллоевич Очилов Бухоро тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жамолиддин Ҳожиманов Сирдарё вилоятидаги Гулистон шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made