“Ювентус” Роналду билан боғлиқ суд иши бўйича апелляция берди
Спорт
−
24 Май
2969Италиянинг “Ювентус” клуби “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга 9,8 миллион евро тўлаши бўйича ҳукм чиқарган суд қароридан норозилигини билдириб, апелляция берди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Суд “Ювентус”ни декларацияларда ҳисобга олинмаган 19,9 миллион евро миқдоридаги маблағнинг ярмини португалиялик футболчига ўтказишни буюрган эди. Бу Роналду коронавирус пандемияси пайтида туринликлардан олмаган маошнинг бир қисми. “Кекса сеньора” Роналдудан қарздор, чунки 2020 йилги пандемия пайтида у ва яна бир қанча клуб футболчилари билан маошларининг бир қисмини кейинроқ тўлаши ҳақида келишувга эришилган.
Қайд этиш жоиз, апрель ойида Роналду “Ювентус”ни судда ютиб чиққанди. Суд қарорига кўра, португалиялик футболчи 19,5 миллион еврони тўлақонли олмайди, чунки арбитраж суди Криштиану Роналдуни ҳолатга бўлган эътиборсизлиги сабаб айбдор деб топган. “Ювентус”нинг собиқ футболчиси 19,5 миллион евро маошидан салкам 10 миллион евросига эга чиқишга ҳақли.
Роналду 2018 йилдан 2021 йилгача “Ювентус”да ўйнаган ва бу даврда туринликлар билан бешта совринни қўлга киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь