“Ювентус” Погба билан шартномани бекор қилиши мумкин

Спорт

image

“Ювентус” ярим ҳимоячи Поль Погба билан шартномани бекор қилиш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда футбол журналисти Николо Скира ўзининг X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Ювентус” ҳозирда Погбага маош тўлашни тўхтатган.

Поль Погбада тестостерон даражаси жуда юқори эканлиги маълум бўлди. Бу терапевтик истисносиз қабул қилинмаслиги керак бўлган модда . Шундай қилиб, Погба тўрт йилга футболдан четлатилиши мумкин.

Италия чемпионатининг 2023/2024 йилги мавсуми 1-турида “Ювентус” “Удинезе” билан куч синашди. Ўйин 3:0 ҳисобида Турин клубининг ғалабаси билан якунланди. Погба эса майдонга тушмади – у бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказди.

Франциялик футболчи 2022 йилнинг июлида “Манчестер Юнайтед”дан “Ювентус”га ўтган эди. Бу вақт ичида у туринликлар сафида 12 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Погба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг