“Ювентус” осон танлов эди – Влахович

Спорт

image

“Ювентус”га “Фиорентина”дан кўчиб ўтган Душан Влахович ўзининг трансфери борасида фикр билдирди.

“Хорижий клубларнинг қизиқиши ҳақида кўп миш-мишлар тарқалди, аммо мен учун бу осон танлов эди. “Ювентус”да ҳам худди мен каби ғалаба қозониш менталитети бор. Жуда хурсандман – буюк клубга қўшилдим ва шуни хоҳлардим. Ушбу воқеа бошланишини кута олмайман”, дейди Влаховичдан иқтибос келтирди журналист-инсайдер Фабрицио Романо.

Олдинроқ “бинафшаранглилар” Влахович учун “Ювентус”дан 70 миллион евро олиши хабар қилинганди. Яна 10 миллион евро бонус сифатида тўланади. Ўртада воситачилик қилган агентлик тўловлари эса 11,6 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, 21 ёшли форвард Италия клубига 2018 йилда Сербиянинг “Партизан” жамоасидан келиб қўшилган. Душан жорий мавсум “Фиорентина” сафида барча турнирлар доирасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Влахович

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг