“Ювентус”нинг янги мураббийи маълум бўлди
Спорт
−
23 Май
3429Италиянинг “Болонья” клуби бош мураббийи Тиаго Мотта истеъфога чиқиб, Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х'даги саҳифасида маълум қилди.
Бугун, 23 май куни эрталаб Тиаго Мотта клубга “Болонья” билан шартномасини узайтирмаслигини маълум қилди. Клуб қарорни эътиборга олиб, мураббийга қилган ишлари учун миннатдорлик билдирди ва унга фаолиятининг қолган қисмида омад тилади.
“Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш клубимиз тарихидаги унутилмас воқеа бўлди. Мен Моттани “Болонья”да қолишини истардим, лекин бу унинг қарори. Унга фақат миннатдорлик билдиришим ва келгуси ишларида энг яхши тилакларимни айтишим мумкин”, дейди клуб президенти Жои Сапуто.
Маълумот учун, Мотта мураббийлик фаолияти давомида U-19 ПСЖ, “Женоа” ва “Специя” клубларини бошқарган.
LiveБарчаси