“Ювентус” “муаммолар гирдоби”дан чиқа олмаяпти
Спорт
−
20 Май 2023
3327Италия футбол федерацияси прокуратураси “Ювентус”га янги айбловлар қўйган. Бу ҳақда “Repubblica.it” хабар берди.
Манбага кўра, “Ювентус”нинг собиқ етакчилари – Андреа Анелли, Фабио Паратичи, Федерико Черубини, Жованни Манна, Паоло Морганти ва Стефано Брагин 2019/20 йилги мавсумда маошлар бўйича фирибгарлик қилган. Суд жараёни июнь ойига белгиланган.
Аввалроқ, клубга январда олиб қўйилган А Сериядаги 15 очко қайтариб берилганди. Маълум бўлишича, коронавирус пандемияси даврида молиявий қоидабузарликлар бўйича олиб борилаётган текширувлар муносабати билан Турин клубидан кейинги мавсум олдидан очколар олиб қўйилиши мумкин.
“Ювентус” жорий мавсум Италия чемпионатининг 35-туридан сўнг 69 очко билан 2-поғоанада бормоқда. Клубнинг чемпионатдаги энг яқин тақъибчиси “Интер” ҳисобланади. Милан клуби ҳисобида 66 очко мавжуд.