Юридик институтга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
16 Август
3257Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Қирғизистондаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланганди.
LiveБарчаси