Прокуратуранинг сохта ходими фуқаро ва тадбиркордан пул ундирди

3-саҳифа

image

Ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходими сифатида таништириб, фуқаро ва тадбиркордан пул ундирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Н. фуқаро С.Н. га ўзини департамент ходими деб таништириб, фуқаро Н.Ш. дан муқаддам тезкор тадбирда ашёвий далил сифатида олинган умумий баҳоси 462,9 миллион сўмлик 292 дона заргарлик буюмларини қайтариб олиб бериши ва Н.Ш. ни жиноий жавобгарликдан озод қилиб бериши эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Шунингдек, Ш.Н. Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 337 минг сўмлик тўловни бермаслик мақсадида ўзини департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими бошлиғи деб таништириб, умумий овқатланиш шохобчасининг фаолияти юзасидан текширув ўтказиб, ёптириб юбориш билан таҳдид қилгани аниқланган. Текширувда Ш.Н. томонидан 2 500 АҚШ доллари ва 337 минг сўм ҳисобидан 1,2 миллион сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро А.А. ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништириб, бир нечта фуқаронинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг