Юнусободнинг Сайилгоҳ ҳудудидаги бинолар “дизайн-код” асосида таъмирланади

Жамият

image

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Сайилгоҳ ҳудудидаги барча бино ва иншоотларни “дизайн-код” асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 279-сонли қарорида белгиланди.

Унга кўра, пойтахтнинг Юнусобод тумани Сайилгоҳ ҳудудидаги барча бино ва иншоотлар “дизайн-код” асосида қайта таъмирланади.

Мазкур ишга масъул қилиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда аданий меърос агентлиги тайинланган. Шунингдек, бунда маданий меърос объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Маданий меърос агентлиги билан келишилиши қайд этилган.

Қарорга кўра, мазкур таъмирлаш ишлари 2027 йил якунига қадар битирилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур қарорга мувофиқ, Тошкентдаги деярли барча бозорлар, жумладан “Фарҳод”, “Ўрикзор”, “Қўйлиқ” ва “Ипподром” ҳамда шулар қатори яна 31 та бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари сотувга қўйилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг