Тошкентда сомса сотган шахс жазоланиб, сомсалари олиб қўйилди

Ўзбекистон

−

visibility2779 timer1 дақиқа

image

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида сомса сотган шахс жаримага тортилиб, унинг 26 дона сомсаси олиб қўйилди ва уларнинг йўқ қилиниши белгиланди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, жорий йилнинг 26 октябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари туманда текширув ўтказган. Текширув давомида С.М. давлат рўйхатидан ўтмасдан сомса сотаётгани аниқланган ва унинг 140 минг сўм нақд пули ҳамда 26 дона сомсаси олиб қўйилган.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда С.М. қилган ишидан пушаймондалигини, ушбу ҳуқуқбузарликни мажбурлигидан, яъни оилада ягона боқувчи бўлгани сабабли қилганлигини билдирган ва суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Суд қарори билан С.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти) 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 2 млн 60 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, ундан олиб қўйилган сомсаларнинг йўқ қилиниши белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг