Юнусободда бир одам 4 кишини пичоқлади. Қурбонлар бор – Бош прокуратура

3-саҳифа

−

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги юзасидан хабар тарқалганди. Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Аниқланишича, кеча, 20 сентябрь куни соат 06:00 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган тунги клубдан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида, фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча мартотаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда, 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

С.Х. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг