Юнон-рум кураши: Рустам Ассакалов амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этди
Спорт
−
03 Август 2021
4575Токио Олимпиадасининг юнон-рум кураши бўйича -97 кг вазн тоифаси беллашувларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ассакалов ўз юришини муваффаққиятли бошлади ва чорак финалга йўл олди.
“Makuhari Messe Hall” аренасида ўтаётган баҳсларда тажрибали юнон-рум курашчиси Рустам Ассакалов грузиялик Лаша Гобадзени 6-5 ҳисобида мағлуб этди.
37 ёшли Ассакалов икки карра жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ва кумуш медали соҳиби бўлган. Гобадзе эса сўнгги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.
Ассакалов чорак финалда хорватиялик Иван Хуклекка қарши гиламга чиқади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тахминан 9:00 дан сўнг бошланади.
Эслатиб ўтамиз бунга қадар, ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари — Элмурод Тасмуродов, Муҳсинжон Абдуллаев ва Жалгасбой Бердимуродов Олимпиадани медалсиз якунлаган эди.
LiveБарчаси