Рустам Ассакалов юнон-рум кураши терма жамоасига бош мураббий бўлди 

Спорт

image

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг спортчилик фаолиятини якунлаган таниқли юнон-рум курашчиси Рустам Ассакалов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, яқин йиллар давомида халқаро майдонда Ўзбекистон номидан иштирок этган Рустам Ассакалов энди асосий жамоа бошқарувига ўтади. Унинг олдига ўзбек спортчиларини Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига муносиб тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Маълумот учун, Ассакалов фаолияти давомида учта Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 1 тадан кумуш ва бронза, қитъа биринчиликларининг эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Рустам Ассакалов Олимпия юнон-рум кураш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made