Фарғона ҳокими жаҳон чемпионига уй совға қилди

Спорт

image

Ёшлар ўртасида Юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони Алишер Ғаниевга Фарғона шаҳридан уй совға қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 23 ёшли спортчи, ёшлар ўртасида Юнон-рум кураши бўйича 1-жаҳон чемпиони Алишер Ғаниевга хонадон калитини топширди. 

Қайд этилишича, уй Фарғона шаҳридаги Экошаҳар, яъни “Янги Ўзбекистон” массивидан берилди.

Маълумот ўрнида, Алишер Ғаниев 2024 йил октябрь ойида Албания пойтахти Тирана шаҳрида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатида -60 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди ва Ўзбекистон тарихида U-23 ёш тоифасидаги Юнон-рум кураши бўйича 1-жаҳон чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ММА жангчиси Мавлуд Тифиевга 3 хонали уй топширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Ғаниев Юнон-рум кураши Жаҳон чемпиони Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг