Париж-2024: Рустам Ассакалов жароҳат олиб, баҳсни давом эттиролмади
Спорт
−
07 Август
5287Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олимпиада ўйинларида -97 кг вазнда иштирок этаётган Рустам Ассакалов 3-ўрин учун беллашувда жароҳат олганлиги боис, баҳсни эрта якунлади.
Кубалик 25 ёшли Габриэль Кинделанга қарши гиламга чиққан 40 ёшли Ассакалов баҳснинг бошида усулга киришаётиб жароҳат олди. Шифокорларнинг оғриқ қолдирувчи воситалари бир неча бор қўлланса ҳам, якунда Ассакаловда оғриқ пасаймади ва у Олимпиаданинг бронза медали учун баҳсда имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -77 кг вазнда ўзбекистонлик Арам Варданян 3-ўрин учун беллашувда қатнашгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси