Париж-2024: Ўзбекистонлик курашчи бронза медаль учун баҳсда имкониятни бой берди

Спорт

image

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олимпиада ўйинларида -77 кг вазнда иштирок этаётган Арам Варданян 3-ўрин учун беллашувда гиламга чиқди. 

Варданян 2021 йилги жаҳон чемпиони, арманистонлик Малхас Амоян билан курашиб, 1 очко фарқи билан мағлубиятга учради ва Олимпиадани 5-поғонада якунлади. 

Бугунги кун дастурида яна бир Ўзбекистон вакили Рустам Ассакалов бронза медали учун гиламга чиқади. -97 кг вазнда Ассакаловга кубалик Габриэль Кинделан рақиблик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж-2024 Юнон-рум кураши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг