Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионлари маълум бўлди

Спорт

image

Кеча, Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи куни юнон-рум кураши бўйича 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Кутилганидек, ўз вазн тоифаларида Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи курашчилари Жасур Ортиқбоев, Ислом Баҳромов, Арам Варданян, Жалгасбай Бердимуратов ва Мўминжон Абдуллаев мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди.   

55 кг:

1. Жасур Ортиқбоев (Тошкент шаҳри)
2. Лазиз Тошкенбоев (Самарқанд)
3. Зайниддин Наширов (Тошкент вилояти)
3. Ихтиёр Ботиров (Тошкент вилояти)

63 кг:

1. Ислом Баҳромов (Самарқанд)
2. Тўрабек Тиркашев (Самарқанд)
3. Николай Егоров (Тошкент шаҳри)
3. Камол Қўзиев (Бухоро)

77 кг:

1. Арам Варданян (Тошкент шаҳри)
2. Фазлиддин Намозов (Самарқанд)
3. Тўлқин Туйев (Бухоро)
3. Дилшод Омонгелдиев (Тошкент вилояти)

87 кг: 

1. Жалгасбай Бердимуратов (Қорақалпоғистон)
2. Нурбек Хошимбеков (Андижон)
3. Азамат Абдубанопов (Фарғона)
3. Шаҳриёр Жўрабоев (Самарқанд)

130 кг:

1. Мўминжон Абдуллаев (Самарқанд)
2. Суҳроб Фаттоев (Навоий)
3. Аброр Мамасолиев (Андижон)
3. Далер Раҳматов (Фарғона)

Жалгасбай Бердимуратов ва Мўминжон Абдуллаев Токио Олимпиадасида иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолиблигини қўлга киритган спортчилар 7-10 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Кураш Юнон-рум кураши Жалгасбай Бердимуратов

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг