Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Спорт
−
23 Декабрь 2021
5232Кеча, 22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Мусобақанинг 2-кунида юнон-рум кураши бўйича 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Турнирда бироз кутилмаган натижалар кузатилди. 67 кг вазн тоифасининг ҳал қилувчи финал учрашувида Маҳмуд Бахшиллоев фарғоналик Аброр Отабоевга ютқазиб қўйди. 60 кг вазнда эса чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бўлган Илҳом Баҳромов бронза медалини қўлга киритди. Баҳромов Осиё чемпиони (2019) ва кумуш медаль (2021) соҳиби, шунингдек, ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати (2016) финалчиси ҳамда ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари (2014) ғолиби ҳисобланади.
60 кг:
1. Феруз Тўхтаев (Бухоро)
2. Абдулазиз Турсунбоев (Наманган)
3. Илҳом Баҳромов (Самарқанд)
3. Муҳаммадқодир Юсупов (Андижон)
67 кг:
1. Аброр Отабоев (Фарғона)
2. Маҳмуд Бахшиллоев (Бухоро)
3. Илёс Абдуназаров (Тошкент вилояти)
3. Собир Казакбаев (Жиззах)
72 кг:
1. Мирзобек Раҳматов (Бухоро)
2. Жавохир Хамроев (Тошкент вилояти)
3. Алижон Хусенов (Навои)
3. Жамол Жумабоев (Бухоро)
82 кг:
1. Мухаммадқодир Расулов (Фергана)
2. Бекзод Умаров (Навоий)
3. Дилшод Мадаминов (Тошкент шаҳри)
3. Жамшид Қўзиев (Тошкент вилояти)
97 кг:
1. Муҳаммадали Шамсиддинов (Бухоро)
2. Аброр Нурмуҳаммедов (Тошкент)
3. Ергали Айхимбаев (Тошкент вилояти)
3. Ботир Кандилов (Қашқадарё)
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 декабрь кунидаги баҳсларда ўз вазн тоифаларида Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи курашчилари – Жасур Ортиқбоев, Ислом Баҳромов, Арам Варданян, Жалгасбай Бердимуратов ва Мўминжон Абдуллаев мамлакат чемпионлигини қўлга киритишган эди.
Маълумот учун, бугун, 23 декабрь куни эркин кураш бўйича баҳслар ташкил этилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь