Юлдузли “Ал Ҳилол” Қаршига келади. Элит ОЧЛ ва ОЧЛ 2 га қуръа ташланди
Спорт
−
15 Август 7982 2 дақиқа
Бугун, 15 август куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Элит Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Қаршининг “Насаф” клуби ўз уйида Саудия Арабистонинг юлдузли “Ал Ҳилол” жамоаси билан куч синашадиган бўлди.
“Насаф” гуруҳда қуйидаги жамоалар билан тўқнаш келади:
Уйда:
- “Трактор” (Эрон);
- “Аш-Шорта” (Ироқ);
- “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони);
- “Ал-Ваҳда” (БАА).
Сафарда:
- “Шабаб ал-Аҳли” (БАА);
- “Шаржа” (БАА);
- “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони);
- “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони).
Маълумот учун, Элит ОЧЛ ўйинлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:
- 1-тур – 15-16 сентябрь.
- 2-тур – 29-30 сентябрь.
- 3-тур – 20-21 октябрь.
- 4-тур – 3-4 ноябрь.
- 5-тур – 24-25 ноябрь.
- 6-тур – 8-9 декабрь.
- 7-тур – 9-10 февраль.
- 8-тур – 16-17 февраль.
Нимчорак финал ўйинлари – 2-3 ва 9-10 март.
Якуний босқич (Чорак финал, ярим финал ва финал) – 17-25 апрель кунлари (Саудия Арабистонида).
Шунингдек, ОЧЛ 2 турнирида қатнашадиган “Андижон” ҳам ўз рақибларини билиб олди. “Бургутлар” Қатарнинг “Ал Аҳли”, Туркманистоннинг “Арқадағ” ва Баҳрайннинг “Ал Холдия” жамоаларига қарши ўйнайдиган бўлди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду бошчилигидаги Саудиянинг “Ал Наср” жамоаси қатнашадиган ушбу турнир жорий йилнинг 16 сентябридан 2026 йилнинг 16 майига қадар давом этади.