Чемпионлар лигаси умумий босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди
Спорт
−
09:39 354 2 дақиқа
Кеча, 26 август куни яна 4 та жамоа Чемпионлар лигасининг 2026-2027 йилги мавсуми умумий босқичига йўл олди. Натижада асосий босқичида иштирок этадиган барча 36 та жамоа номи маълум бўлди.
Кеча, 26 август куни мусобақанинг плей-офф босқичидаги сўнгги жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Грециянинг АЕК жамоаси Болгариянинг “Левски” клубини икки ўйин натижасига кўра мағлуб этди – 0:0 ва 4:0.
Норвегиянинг “Викинг” жамоаси Хорватиянинг “Динамо” клубини (2:2, 3:1), Туркиянинг “Фенербаҳче”си Франциянинг “Лион” жамоасини (1:1, 2:1), Словакиянинг “Слован” клуби эса Словениянинг “Целе” жамоасини (1:1, 2:1) қўшимча вақтда мағлуб этди.
Аввалроқ қуйидаги жамоаларнинг умумий босқичда иштирок этиши кафолатланган эди:
- Англия: “Арсенал”, “Астон Вилла”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”;
- Франция: “Пари Сен-Жермен”, “Ланс”, “Лилль”;
- Италия: “Интер”, “Наполи”, “Рома”, “Комо”;
- Испания: “Барселона”, “Реал Мадрид”, “Вильярреал”, “Атлетико Мадрид”, “Бетис”;
- Германия: “Бавария”, “Боруссия” Дортмунд, “Лейпциг”, “Штутгарт”;
- Нидерландия: ПСВ, “Фейеноорд”;
- Португалия: “Порту”, “Спортинг”;
- Украина: “Шахтёр”;
- Бельгия: “Брюгге”;
- Чехия: “Славия”;
- Туркия: “Галатасарой”;
- Австрия: ЛАСК;
- Озарбайжон: “Сабаҳ”;
- Норвегия: “Буде-Глимт”.
Шу тариқа, Чемпионлар лигасининг умумий босқичида жами 36 та клуб иштирок этади.
Янги форматга кўра, ҳар бир жамоа умумий босқичда саккизта ўйин ўтказади – тўрттаси ўз майдонида ва тўрттаси сафарда. Барча клублар ягона турнир жадвалига жойлаштирилади.
Энг яхши саккизта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9-ўриндан 24-ўринггача бўлган жамоалар эса қолган 1/8 финал иштирокчиларини аниқлаш учун плей-офф босқичида иштирок этади.
Чемпионлар лигаси умумий босқичига қуръа ташлаш маросими бугун, 27 август куни Монакода бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ҳисобланади.
Live
Барчаси