Ўзбекистон U-17 нинг ЖЧдаги рақиблари маълум бўлди

Спорт

image

Бугун, 21 май куни 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “E” гуруҳидан жой олди.

Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган қура ташлаш маросимидан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Италия, Ямайка ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олди.

Ушбу ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 19 ноябридан 13 декабрига қадар Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказиладиган турнирга айланди. Мусобақанинг дастлабки 4 мавсуми Қатарда бўлиб ўтади. 2025 йилги турнирда Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Италия ўсмирларига учраган мағлубият эвазига нимчорак финалда иштирокини якунлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръа U-17

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг