Курс UZS

USD

12 993.15

-10.8

EUR

13 619.42

65.4

RUB

143.87

0.67

Йил бошидан бери Украина Россияга иккинчи йирик дрон зарбаси уюштирди

Олам

image

Бугун, 29 январга ўтар кечаси 104 та Украина учувчисиз дронлари Россиянинг тўққизта вилоятида уриб туширилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бу йил бошидан бери Украина томонидан амалга оширилган иккинчи йирик ҳужумдир. 24 январь куни вазирлик бир кечада 121 та дрон уриб туширилганини хабар қилганди.

Вазирлик хабарига кўра, Нижний Новгород вилоятида учта дрон уриб туширилган.

“Кстово корхоналаридан бири ҳудудига дрон қолдиқлари тушди ва ёнғин бошланди”, деган губернатор Глеб Никитин.

“Коммерсант”га кўра, дронлар асосан нефть заводига ҳужум қилишга уринган.

Шунингдек, Смоленск вилоятида ҳам 11 та дрон уриб туширилгани айтилган. Губернатор Василий Анохиннинг сўзларига кўра, дронлардан бири атом энергетикаси объектига ҳужум қилиш чоғида йўқ қилинган. Смоленск АЭС нормал режимда ишламоқда.

Тверь вилояти раҳбари Игорь Руденянинг айтишича, тунда 29 та дрон томонидан қилинган ҳужум қайтарилган. Мудофаа вазирлиги бўлса, ўз ҳисоботида бор-йўғи еттита уриб туширилган дрон ҳақида хабар берган. Губернаторнинг сўзларига кўра, дронлар Торопец муниципал округига ҳужум қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Курск вилоятида энг кўп – 47 та учувчисиз дронлар уриб туширилган. Брянск вилоятида 27 та, Белгород вилоятида 4 та, Калуга вилоятида 3 та, Ростов ва Ленинград вилоятларида эса 1 донадан дрон уриб тушурилган.

Қайд этилишича, Санкт-Петербург аэропорти фаолиятини тўхтатган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 январь куни Россия Президенти Владимир Путин Украина Президенти Владимир Зеленский билан музокара ўтказишга рухсат берганди, шу билан бирга у билан тинчлик шартномасини имзолаш имкониятини рад этганди. Путин Украина давлати раҳбарини қонуний деб ҳисобламаслигини айтган. Шундан сўнг, Зеленский Х ижтимоий тармоғи орқали Россия Президенти Владимир Путин Украинага нисбатан тинчлик музокараларидан қочаётганини ва абадий уруш қилишни хоҳлаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг