Путин музокаралардан қўрқади – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин Украинага нисбатан тинчлик музокараларидан қочаётганини ва абадий уруш қилишни хоҳлаётганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғида ёзди.

“Бугун Путин яна музокаралардан, кучли раҳбарлардан қўрқишини ва урушни чўзишга ҳаракат қилаётганини айтди. Унинг ҳар бир қадами ва барча сиёсий чиқишлари урушни абадий қилишга қаратилган”, дейди Зеленский.

Зеленский бу сўзларни Путин уни Украина Президенти сифатида қонуний деб ҳисобламаслиги ва Россия билан тинчлик шартномасини имзолаш ҳуқуқига эга эмаслигини билдирган баёнотига жавобан билдирди. Путиннинг фикрича, Украина Конституциясига кўра, давлат президенти ҳарбий ҳолат даврида ўз ваколатларини узайтириш ҳуқуқига эга эмас. Зеленскийнинг президентлик муддати эса 2024 йил май ойида тугаган.

Зеленский бу баёнотга жавобан жаҳон раҳбарларини ўтган хатолардан хулоса чиқаришга, кучларини бирлаштиришга ва Россияни ҳақиқий тинчликка мажбурлашга чақирди.

“Путинда дунёни йўқ қилиш учун катта имкониятлар бор, лекин унда ҳақиқий босимга қаршилик кўрсатиш учун жуда кичик ва қўрқоқ юрак мавжуд. Ана шу сабабли биз биргаликда ва қатъий ҳаракат қилишимиз керак”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Владимир Зеленский музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг