Европарламент Малидаги исённи қораламоқда

Олам

image

Европа парламенти Малидаги ҳарбий тўнтаришни қоралади ва томонларни мулоқотга чақирди. 

“Европа Парламенти Малидаги конституцияга зид ўзгаришларни қоралайди. Инқирозни ҳал қилиш учун диалог ва ўзаро келишув зарур”, деб ёзди Европа парламенти раҳбари Давид Сассоли ижтимоий тармоқда. 

У Малида қонун устуворлигини таъминлаш асосий йўналишлардан бири бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Мали президенти Иброҳим Бабакар Кейта жорий йилнинг 18 август куни исёнчи ҳарбийлар томонидан ҳибсга олингандан сўнг истеъфога чиқди. Бош вазир Бубу Сиссе ҳам ҳибсга олинган

Давлат раҳбари ўз қудратини сақлаб қолиш учун қон тўкилишига йўл қўймаслигини айтди. 

Малида мамлакат пойтахти Бамако яқинидаги Кати базасида ҳарбийлар исён кўтариб, Президент ва Бош вазирни ҳибсга олишди. 

Малида 2020 йил май ойидан бошлаб мамлакат президентининг истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишлари давом этмоқда.

Кейта давлат телевидениесида баёнот берди ва 10-12 июлдаги норозилик намойишлари пайтида фуқароларнинг ўлимидан афсусда эканини баён қилди. Шунингдек, президент парламент ва ҳукумат тарқатиб юборилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мали

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг