Малида жангарилар камида 30 кишини ўлдирди
Олам
−
08 Май 1206 2 дақиқа
Жорий йилнинг 6 май куни Мали пойтахти Бамако шаҳридаги қишлоқларга уюштирилган террористик ҳужум оқибатида ўнлаб инсонлар халок бўлди. Ҳужум пойтахт марказидаги 2 йирик қишлоқда амалга оширилган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, қуролланган шахслар Мопти районидаги Корикори ва Гомоссогоу қишлоқларига бостириб кирган. Ҳодиса оқибатида 30 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган.
“Reuters”га кўра ҳудудга уюштирилган яна бир ҳужумдан сўнг қурбонлар сони 50 кишига етган бўлиши мумкин. Қуролли ҳужумни “Ал-Қоида”га алоқадор JNIM террористик гуруҳи ўз зиммасига олгани айтилмоқда.
Ҳукумат қуролли босқинни бостириш учун ҳудудга Мали армиясининг махсус аскарлар отрядини юборган. Армиянинг билдиришича, ҳужумни бостириш муваффақиятли амалга оширилган ва ўндан ортиқ террорчилар қуролсизлантирилиб, қўлга олинган.
“Террорчи гуруҳ аъзолари 6 май куни кечқурун қишлоқларга бостириб кирган. Босқин ҳудудда сўнгги ойларда террористик ҳаракатларга қарши курашиб келаётган Дан На Амбассагоу хавфсизлик кучлари отрядини йўқ қилиш учун амалга оширилган бўлиш мумкин. Террористлар ўнлаб инсонларни ўққа тутиб, тинч аҳолининг мол-мулкини талон-торож қилган. Бир нечта уйлар ёқиб юборилган. Ҳозирча қанча тинч аҳоли ҳалок бўлгани аниқ эмас. Қурбонларнинг кўпчилиги полиция ходимлари бўлган, аммо аёллар ва болалар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Ўнлаб инсонлар босқинчилардан қочиб, бедарак йўқолган”, дейилади Мали армияси ахборотида.
Бироқ хавфсизлик кучларининг таъкидлашича мамлакатнинг турли қисмларида фуқароларнинг хавфсизлиги ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Террорчилар минтақанинг чекка ҳудудларига ёки қўшни давлатларга қочиб, ёлланма аскарлари ёрдамида яна босқин уюштириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малида россиялик аскарлар исёнчилар билан тўқнашиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
Барчаси