Малида тўй ўтаётган жойга дрон қулади. 10 киши ҳалок бўлди
Олам
−
18 Май 1601 2 дақиқа
Кеча, 17 май куни Мали армияси “Ал-Қоида”га алоқадор JNIM террористик гуруҳига қарши дрон ҳужумлари уюштирди. Дронлар Сан минтақасидаги қабилалардан бирининг тўй зиёфати ўтаётган жойга бориб тушди ва оқибатда 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Аl Jazeera” хабар берди.
Ҳужумлар содир бўлган Тене қишлоғида яшовчи гувоҳлардан бири 10 нафар инсон ҳалок бўлганини маълум қилган.
“Қишлоғимизга келиб тушган дронлар 10 нафар фарзандимизни ҳалок қилди. Қишлоқдаги қувончли дақиқалар улкан қайғуга айланиб кетди,” дейди гувоҳ.
Унинг қўшимча қилишича, қурбонлар бир-бирининг ортидан келаётган мотоцикллардан иборат тўй кортежининг ҳайдовчилари ва ўсмирлар бўлган. Маҳаллий ҳукумат ҳам харбий операция вақтида 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
“Афсуски террорчиларга уйштирилган дрон ҳужумлари оқибатида тинч аҳолидан 10 киши ҳалок бўлди. Ҳукумат бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган қишлоқ аҳолисига ва уларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради. Бу мамлакатимиз учун ҳақиқий мотам вақти,” дейилади маҳаллий ҳукуматнинг расмий баёнотида.
Қайд этиш жоиз, ҳукумат дрон ҳужумларини уюштирган JNIM террористик гуруҳи мамлакат хавфсизлик кучлари ва тинч аҳолига қарши бир нечта қуролли ҳужумларни амалга ошириб келмоқда. Ҳукумат қуролли жангариларни қўлга олиш учун мамлакат Мудофаа кучларидан махсус отрядлар тузилиши ва харбий операциялар амалга оширилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ JNIM террористик гуруҳи жангариларининг қишлоқлардан бирига уюштирган қуролли ҳужуми оқибатида 30 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
Барчаси