Малида исён: қўлга олинган Президент истеъфо берди
Олам
−
19 Август 2020
5892Аввалроқ, Малида ҳарбийлар исён кўтаргани ҳақида хабар берган эдик. Исёнчилар Бош вазир ва Президентнинг ўғлини қўлга олганди.
Малида исёнчи ҳарбийлар кейинроқ мамлакат Президенти Иброҳим Бабакар Кейтани ҳам ҳибсга олган. Шундан сўнг, у истеъфога чиққан. Президент парламентни ҳам тарқатиб юборган.
“Мен шу вақтдан бошлаб ўз ваколатимни топширишга қарор қилдим. Мен ҳокимиятимни сақлаб қолиш учун қон тўкилишини хоҳламайман”, деган Кейта.
Эслатиб ўтамиз, Малидаги давлат тўнтариши кеча, 18 август куни бошланди Унга Миллий гвардия полковниги етакчилик қилди. Исён Кати шаҳрида бошланди.
Маълумот учун, Малида июндан бери вазият нотин. Мамлкатда норозилик намойишлари тинмаяпти. Улар Президент Иброҳим Бубакара Кейтанинг истеъфосини талаб қиляпти. 2012 йилда ҳам Малида исён уюширилиб, Президент Амаду Тумани Туре ҳокимиятдан ағдарилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь