Европа лигасида Англия жамоалари ғалаба қозонди

Спорт

image

2 майга ўтар кечаси Европа лигаси ярим финалида икки ўйин бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Юнайтед” “Атлетик” меҳмони бўлди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Лондоннинг “Тоттенхэм”и эса “Будё-Глимнт”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

“Бильбао”даги ўйиннинг 30-дақиқасида Каземиро “манкунианликлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 35-дақиқада Вивиан ўз жарима майдончаси ичида қоидани бузди. Ҳакам пенальти белгилади ва ҳимоячини қизил карточка билан жазолади. 37-дақиқада белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Бруну Фернандеш аниқ амалга оширди ва ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Биринчи тайм якунида Фернандеш ҳисобни йириклаштирди. Ўйин якунига қадар иккала жамоада ҳам қулай вазиятлар бўлди, аммо ҳисоб бошқа ўзгармади. 

Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”даги ўйин олдидан ярим финалга катта қадам ташлади. Жавоб ўйини 9 майга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Европа лигаси ярим финалининг яна бир ўйинида Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби Норвегиянинг “Будё-Глимнт” жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ Бреннан Жонсон мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада Жейм Меддисон ва 61-дақиқада Доминик Соланке гол уриб, орадаги фарқни 3 тага оширди. 83-дақиқада Улрик Салтнес гол урди ва ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, “Тоттенхэм” жавоб ўйини олдидан финалга катта қадам ташлади. Жавоб баҳси 9 майга ўтар кечаси Норвегияда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Атлетик ярим финал Европа лигаси. Тоттенхэм. Будё-Глимнт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг