Синдоров ва Ёқуббоев ярим финалга чиқди
Жамият
−
20 Ноябрь 2114 2 дақиқа
Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича 2025 йилги Жаҳон кубоги (FIDA World Cup 2025) мусобақасида чорак финал баҳсларида ўзбекистонлик шахматчилар Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев ғалаба қозониб, Жаҳон кубогида ярим финалга чиқди.
Дастлаб, Нодирбек Ёқуббоев чорак финалда германиялик Александр Донченкони классик партиялардан сўнг 1,5-0,5 ҳисобида мағлуб этди. Жавоҳир Синдоров эса мексикалик Хосе Мартинесга қарши дона сурди. Улар ўртасидаги классик партияларнинг ҳар иккиси ҳам дуранг билан якунланди. Шу боис Жавоҳир 19 ноябрь куни мексикалик спортчига қарши рапидда 4 та тай-брек ўйинини ўтказди. 15+10 вақт назорати билан ўйналган баҳсларда томонлар биттадан ғалабага эришди. 10+10 форматидаги ўйинларда эса Жавоҳир қора доналарда дуранг қайд этди, оқ доналарда эса ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб — 3,5:2,5.
Шу тариқа ярим финалда Синдоров ва Ёқуббоев ўзаро куч синашади. Бу эса камида бир нафар ўзбекистонлик шахматчи финалга чиқишини англатади. Таъкидлаш жоиз, бундай ҳолат ўзбек шахмати тарихида илк бор кузатилмоқда.
FIDE Жаҳон кубоги амалдаги жаҳон чемпионини аниқлаб бермайди, бироқ мусобақада дастлабки уч ўринни олган шахматчилар 2026 йилги шахмат тожи учун даъвогарлар турнирига йўлланма олади. Демак, 2026 йилги даъвогарлар турнирида илк бор камида бир ўзбекистонлик шахматчи қатнашади. 3-ўрин учун баҳс бўлиши ҳисобга олинса, ҳар икки шахматчи ҳам даъвогарлар турнирига йўл олади.
Ярим финал баҳслари 21-22 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ярим финал жуфтликлари:
Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) – Нодирбек Ёқуббоев (Ўзбекистон) Андрей Эсипенко (Россия) – Вей Ли (Хитой)
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20-26 май кунлари Швециянинг Мальмё шаҳрида “Tepe Sigeman & Co Chess 2025” турнири бўлиб ўтди ва унда ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ғолиб бўлганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь