Европа Иттифоқида туғилиш рекорд даражада пасайиб кетди

Олам

image

2023 йилда Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларида жами 3 миллион 655 минг бола дунёга келган. Ушбу кўрсаткич 1961 йилда статистик кузатувлар олиб бориш бошлангандан бери энг паст даража ҳисобланади. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, дастлаб 2023 йил учун ЕИда туғилиш даражаси 4 миллион атрофида бўлиши прогноз қилинган, бироқ бу кўрсаткич кутилганидан 5,5 фоизга паст бўлиб, кузатувлар тарихидаги энг катта йиллик пасайиш сифатида қайд этилган. Маълумотларга кўра, ЕИ мамлакатларида туғилишнинг энг юқори даражаси 1960 йилларда кузатилган бўлиб, ўша даврда йилига қарийб 7 миллион бола туғилган.

Туғилишнинг камайиши Европада давлат бюджетига босимни кучайтиради, чунки ишга яроқли аҳолининг сони камаймоқда, соғлиқни сақлаш ва пенсия тизимига кетадиган харажатлар эса ортиб бормоқда.

“Eurostat” маълумотларига кўра, болалар сонининг камайиш тенденцияси энг кўзга кўринган давлатларга Болтиқбўйи мамлакатлари, Греция, Испания, Италия, Польша ва Финляндия киради. Бу давлатларда сўнгги ўн йилликда туғилиш даражаси камида 25 фоизга пасайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда 2024 йилнинг биринчи ярмида туғилиш рекорд даражага тушиб, 350 минг болани ташкил этгани хабар қилинган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Европа туғилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг