Японияда туғилиш рекорд даражада пасайиб кетди
Бу қизиқ
−
31 Август
11675Японияда 2024 йилнинг биринчи ярмида туғилиш рекорд даражага тушиб, 350 минг болани ташкил қилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “The Japan Times” хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, туғилиш даражаси 2023 йилнинг ҳозирги даврига нисбатан 5,7 фоизга камайган. Бу 1969 йил статистика юритила бошлагандан бери энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилди.
Статистика чет элда япониялик туғилган болалар ва Японияда туғилган хорижликларнинг фарзандларини ҳам ўз ичига олади. Агар туғилишнинг пасайиш тенденцияси давом этса, мамлакатда бир йилда биринчи марта 700 мингдан кам бола туғилиши мумкин.
Кеча, 30 август куни эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, биринчи ярим йилликдаги кўрсаткич кетма-кет учинчи йил учун 400,000 дан кам бўлган. Шу билан бирга, худди шу даврда турмуш қурган жуфтликлар сони 0,9 фоизга ўсиб, икки йил ичида биринчи марта 248 513 нафарга етган. Ўлганлар сони 1,8 фоизга ўсиб, 811 819 кишини ташкил қилган. Бу эса мамлакат аҳолисининг табиий камайишига яъни ўлим сонининг туғилганлар сонидан ошиб кетишига олиб келмоқда.
Хабарга кўра, туғилганларнинг йиллик сони 2022 йилда биринчи марта 800 000 нафардан кам бўлган ва 2023 йилда 727 277 га тушиб, кетма-кет саккизинчи йил рекорд даражадаги пасайиш қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда туғилиш даражаси кескин камайгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь