Европа Иттифоқи “Толибон”нинг Афғонистондаги ғалабасини тан олди

Олам

image
Маршал Дўстум Афғонистонда! “Толибон”га қарши ҳужум бошланди north_east

Маршал Дўстум Афғонистонда! “Толибон”га қарши ҳужум бошланди

“Толибон” ҳаракати Афғонистонда ғалаба қозонди, шу боис Европа Иттифоқи у билан мулоқот қилишга мажбур бўлади. ЕИнинг ташқи ишлар ва хавсизлик сиёсати олий вакили Жозеп Боррель шундай фикр билдирди.

“Биз ким бўлишидан қатъи назар, Қобулдаги расмийлар билан мулоқот ўрнатишимиз керак бўлади. “Толибон” урушда ғалаба қозонди ва биз улар билан мулоқот қилишимиз керак бўлади”, деган Боррель ЕИ давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда мажлисида.

Хусусан, Европа Иттифоқи “Толибон” билан 2001 йилда Ғарб давлатлари бошлаган ҳарбий кампания давомида уларга ёрдам берган Европа давлатлари фуқаролари ва афғонларни мамлакатдан олиб чиқилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши керак.

“Мен [Афғонистонга] амалий муаммоларни ҳал қилиш учун “Толибон” музокара ўтказишга делегация юбораман”, деган Боррель

Дипломат Афғонистон ҳукуматининг мағлубияти ҳақида гапириб, давлатчилик ташқаридан қурилмаслигини, уни маълум давлат ўз фуқаролари билан қуришини таъкидлаган.

У АҚШ ва ЕИ Афғонистонда “Ал-Қоида”ни мағлуб этганини, аммо у ерда замонавий давлат қуришга муваффақ бўлмаганини қўшимча қилган.

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши ортидан “Толибон” ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлаганди. Жорий йилнинг 15 август куни эса Қобул шаҳри жангсиз эгалланиши билан мамлакатда ҳокимият “Толибон” қўлига ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон ЕИ

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг