Европа Иттифоқи аъзолари Украина ва Молдовага “яшил чироқ” ёқди

Олам

image

Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Украина ва Молдованинг иттифоққа кириши бўйича музокаралар олиб боришни бошлашга келишиб олдилар. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилувчи Бельгия ваколатхонаси хабар берди.

“Доимий вакиллар Украина ва Молдованинг қўшилиши бўйича музокаралар асосини келишиб олдилар”, дея хабар беради идора ўзининг Х ижтимоий тармоғида. 

Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида Еврокомиссия Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлашни расман тавсия қилиб, Киев ва Кишинёв томонидан бир қатор шартларни бажариш бўйича музокаралар асосини қабул қилишни шарт қилиб қўйганди. Айни дамда ушбу икки давлат бундай музокараларни бошлаш учун деярли барча шартларни бажарган деб ҳисоблайди.

Музокараларнинг биринчи раунди 25 июнь куни бошланади. Шу билан бирга, бу жараённинг бошланиши Брюссел учун ҳам ўзига хос мажбуриятларни пайдо қилади. 

Иттифоқ бир қанча давлатларни узоқ йиллардан буён остонада қолдирмоқда. Хусусан, Туркия 1999 йилдан, Шимолий Македония 2005 йилдан, Черногория 2010 йилдан, Сербия 2012 йилдан буён Европа Иттифоқига кириш учун номзодлар қаторида. Хорватия 2013 йилда Европа Иттифоқига қўшилган охирги давлат бўлди. Бу жараён учун ҳам 10 йил вақт талаб этилган.

Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир ҳафта олдин Европа Комиссияси Иттифоқ аъзоларига Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина ва Молдова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг