Европа дипломатияси раҳбари Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Бугун, 27 март куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили ва Европа Комиссияси вице-президенти (ОВ/VP) Кая Каллас Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган ва бу йил Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон иштирок этадиган 20 – Европа Иттифоқи - Марказий Осиё вазирлар учрашувига раислик қилади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқандда 2025 йил 3-4 апрель кунлари бўлиб ўтадиган тарихдаги илк Европа Иттифоқи - Марказий Осиё саммитига тайёргарлик кўришдан ташқари, муҳокама қилинадиган қатор муҳим масалалар орасида Россиянинг Украинага қарши уруши, минтақага таъсири, транспорт ва рақамли ўзаро боғлиқлик, жуда ҳам муҳим бўлган хомашё, энергетика ва сув ресурслари, савдо, халқлар ўртасидаги алоқалар, таълим ва тадқиқотлар каби мавзулар кўтарилади.

Учрашувдан олдин Каллас Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ҳамда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Вазирлар учрашувидан сўнг 27 март куни тахминан соат 14:45 да Кая Каллас иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Шундан сўнг у Тошкентга келиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Кейин эса Кая Каллас Қозоғистондаги Олмаотага йўл олади ва у ерда эртага, 28 март куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан учрашади. Шунингдек, унинг Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан икки томонлама учрашуви ҳам режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Европа дипломатияси раҳбари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг