Евро-2020 мусобақасига қачон старт берилиши аниқ бўлди

Спорт 7461
image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Ижроия қўмитаси Европа чемпионати саналари ва мусобақани ўтказадиган шаҳарлар рўйхатини тасдиқлади.

Коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга Евро-2020 ўйинлари 11 июнь - 11 июль кунлари 12 шаҳарда: Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Дублин, Копенгаген, Амстердам, Будапешт, Глазго, Бильбао ва Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

Финал Лондонда, “Уэмбли” стадионида ўтказилади.

Келгуси ёзда барча 12 мезбон шаҳар чемпионат учрашувларини ўтказиш ниятини тасдиқлаган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×