Рақобатдан қўрқмайман – Доннарумма ПСЖдаги фаолияти ҳақида гапирди
Спорт
−
23 Август 2021
3009ПСЖ жамоасининг янги дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Парижга ўтиши, Кейлор Навас билан рақобат ва келажаги ҳақида фикр билдирди.
“ПСЖ мутасаддилари мен билан боғланишди ва сотиб олмоқчи эканликларини айтишди. Мен ҳам Парижга ўтишни хоҳладим. Рақобат мени қўрқитмайди. Кейлор Навас – ажойиб дарвозабон, лекин мен у билан рақобат учун келдим. У ҳамиша кучли жамоаларда ўйнаган. Кейлор ажойиб инсон ва биз қалин дўстлармиз.
Рақобат менинг ўсишимга имкон беради. Мен дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлишни хоҳлайман. Бунинг учун ниманидир қурбон қилишим, энг муҳими қаттиқ меҳнат ва камтарликни сақлашим керак”, дейди Доннарумма.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли дарвозабон Евро-2020 мусобақасида Италия терма жамоаси билан биргаликда олтин медални қўлга киритди ва мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.
Маълумот учун, Жанлуижи Доннарумма фаолияти давомида 248 та учрашувда майдонга тушиб, дарвозасидан 242 та тўп олиб чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь