Златан Ибрагимович яна бир рекордни ўз номига расмийлаштирди

Спорт

image

Швеция терма жамоаси ва “Милан” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович Европа чемпионати саралаши тарихидаги энг кекса футболчига айланди.

Швециялик ҳужумчи 41 ёшу 172 кунлигида, Бельгияга (0:3) қарши Евро-2024 саралаш ўйинининг 73-дақиқасида майдонга тушди.

Златангача Европа чемпионати саралаши тарихидаги энг кекса футболчи 1983 йилда 41 ёшу 3 ойлигида Швеция билан ўйинда майдонга тушган Италия терма жамоаси дарвозабони Дино Зофф бўлган.

Златан Швеция терма жамоаси сафида 122 та ўйин ўтказиб, 62 та гол урган.

Австрия, Эстония ва Озарбайжон терма жамоалари ҳам Швеция ва Бельгия билан бир гуруҳдан жой олган. 2024 йилги Европа чемпионати Германияда бўлиб ўтади. Турнирда 24 та жамоа иштирок этади. Турнир финали Берлиндаги “Олимпиаштадионе”да бўлиб ўтади. Турнирнинг амалдаги ғолиби Евро-2020 финалида Англия терма жамоасини мағлуб этган Италия терма жамоаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Златан Ибрагимович Евро-2020

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг