Роналду “Ювентус” билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда

Спорт

image

“Ювентус” раҳбарияти ва Криштиану Роналду яқин ҳафталарда шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилмоқчи.

Томонлар келишув муддатини 2023 йилгача узайтириш бўйича музокаралар олиб боради, дейди инсайдер Николо Скира.

Янги келишувга биноан, Роналдунинг маоши ўзгариши мумкин: амалдаги шартноманинг қолган йилида португалиялик 36 ёшли футболчи 31 миллион евро миқдоридаги йиллик маоши 20 миллион еврога қадар қисқариши мумкин.

Ўтган мавсум Роналду Италия А сериясида 29 та, Евро-2020 мусобақасида эса 5 гол ва бир голли узатма эвазига энг яхши тўпурарга аталган совринга эга чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Криштиану Роналду А серия Евро-2020

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг