Ёши 100 дан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади

Жамият

image

Кеча, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Урунғоч” кўли ва унга туташ ҳудудлар давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди. 

Мазкур ёдгорлик Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг бир қисми ҳисобланади ва ушбу хўжалик томонидан ерлари олиб қўйилмасдан ва объектга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай фаолиятни тақиқлаган ҳолда бошқарилади.

Қарорга кўра, “Урунғоч” табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни ўзгартиришларсиз сақлаш, тоғ экотизими ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш “Урунғоч” давлат гидрологик табиат ёдгорлигининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Ушбу вазифаларни бажариш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси масъул орган этиб белгиланди.

2020 йил 1 мартгача табиий объектлар ва комплекслар, шу жумладан, ёши 100 ва ундан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг