Нукусда опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади

Маданият-санъат 2124
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан Қорақолпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.

Мактаб интернат учун қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилади.

Мактаб интернат Маданият вазирлиги тизмидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5, 6 ва 7-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса 5 синфига 25 нафар ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3
t
×