Ереван ва Баку 1 июнда тинчлик битимини имзолаши мумкин
Олам
−
26 Май 2023
2979Баку ва Ереван келаси ҳафта тинчлик битимини тузиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 26 май куни Озарбайжоннинг Франциядаги элчиси Лейла Абдуллаева Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити чоғида сўз очди.
“Умид қиламизки, 1 июнь куни Кишинёвда ниҳоят тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин. Бу тарихий ва қўлдан бой бермаслик керак бўлган лаҳза”, дейди дипломат.
“Reuters”нинг дипломатик манбаларига кўра, саммит доирасида Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц иштирокида музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 май куни Арманистон Бош вазири Пашинян Москвада бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ереван ва Баку бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиш бўйича келишиб олганини тасдиқлаганди. Шу куни, у Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев билан уч томонлама музокаралар ўтказди. Олдинроқ, 22 майда эса у Қорабоғни ўз ичига олган Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олишини айтган. Шу ой ўрталарида эса Пашинян Брюсселда Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида ҳам Алиев билан учрашув ўтказганди. Музокаралардан сўнг Мишель Баку ва Ереван темир йўл алоқасини тиклаш масаласи бўйича келишувга яқин турганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь