Ер юзидаги энг кекса эркак туғилган кунини нишонлади
Олам
−
26 Август
25473Сайёрадаги энг кекса эркак, британиялик Жон Альфред Тиннисвуд ўзининг 112 ёшини нишонлади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Апрель ойида Гиннеснинг рекордлар китоби 111 ёшли Тиннисвудни энг кекса эркак деб тан олган. Бунгача дунёнинг энг кекса эркаги сифатида тан олинган венесуэлалик Хуан Висенте Перес Мора 114 йил яшаган.
Маълумот учун, Тиннисвуд 1912 йилда, Титаник чўкиб кетган йили Ливерпулда туғилган. Унинг ҳаёти давомида Буюк Британия 24 Бош вазирни кўрган. У Англиянинг Саузпорт шаҳридаги қариялар уйида яшайди. Тиннисвуднинг сўзларига кўра, унинг узоқ умр кўриш сири соф омаддир. Унинг соғлиқни асраш бўйича асосий маслаҳати меъёрга амал қилиш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 117 ёшли испаниялик аёлнинг вафотидан сўнг илгари альпинист бўлган 116 ёшли япониялик аёл Томико Итоока Гиннеснинг рекордлар китобига дунёнинг энг кекса одами сифатида киритилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь