Дунёнинг эндиликдаги энг кекса одами маълум бўлди

Бу қизиқ

image

117 ёшли испаниялик аёлнинг вафотидан сўнг илгари альпинист бўлган 116 ёшли япониялик аёл Томико Итоока Гиннеснинг рекордлар китобига дунёнинг энг кекса одами сифатида киритилади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Маълумот учун, 1908 йил 23 майда туғилган Томико Итоока Япония ғарбидаги Ашия шаҳрида истиқомат қилади. У уч фарзанднинг онаси бўлиб, Эйфель минорасидан биринчи марта узоқ масофали радио хабар юборилган, ака-ука Райтлар Европа ва Америкада биринчи оммавий рейсларни амалга оширган йили туғилган. 

70 ёшида Итоока тез-тез тоққа чиққан ва Япониянинг 3067 метрли Онтаке тоғини икки марта забт этган. 100 ёшида у Япониядаги Ашия зиёратгоҳининг узоқ тош зинапояларини ҳасса ишлатмасдан босиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Гиннес рекорд Ашия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг