Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

Бу қизиқ

image

Дунёдаги энг кекса одам сифатида танилган япониялик Томико Итоока 116 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Kyodo News” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, аёл император Мэйдзи даврида 1908 йил 23 майда Осакада туғилган. Ёшлигида у ўрта мактабнинг волейбол жамоаси аъзоси бўлган. У 1979 йилда турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг қояга кўтарилиш ва пиёда юриш билан шуғулланган.

Ҳёго префектураси ҳокимиятига кўра, Итоока тиббиёт марказида вафот этган.

Маълумот учун, аёл 2023 йилнинг декабрь ойида Осака префектураси Кашивара шаҳрида 116 ёшида вафот этган Фуса Тацуми ўлимидан кейин Япония бўйича энг кекса одам сифатида танилган эди. Шундан сўнг, 2024 йил сентябрида аввалги рекорд эгаси 117 ёшли Мариа Браняс Морера Испаниянинг Каталония минтақасидан вафот этганидан кейин Итоока дунёнинг энг кекса тирик одами деб тан олинганди. Тарихда ёши ҳужжатларда қайд қилиниб, энг узоқ умр кўрган одам 122 йил 164 кун яшаган франциялик Жанна Кальман ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрда Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари Томико Итоока яшаётган қариялар уйига ташриф буюриб, унинг жорий мақомини тасдиқловчи расмий сертификатни топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

кекса аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг